Тошкент вилояти Ангрен шаҳри МИБ бошлиғи ходимларини сўкиб, ярим тунда бошқармага боришни буюрди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Нашрнинг ёзишича, уларга бошлиқ Моҳизода Юсуповага тегишли экани айтилаётган аудио келиб тушган ва унда раҳбар кунлик режани бажармаган ходимларини сўкканини эшитиш мумкин.
Раҳбар 10 тадан кам кунлик қилганларга соат кечги 12дан кейин бошқармага боришини буюрган. Юсупова 10 тадан кам кунлик қилганларни халқ душмани, МИБнинг душмани ва қолаверса ўзининг душмани эканини айтган.
Нашр ушбу аудио келиб тушгач МИБнинг вилоят бошқармаси матбуот хизмати билан боғланган. Матбуот хизмати раҳбари эса ўз навбатида Юсуповани МИБнинг бўлимлардаги ягона аёл раҳбари эканини айтиб, унинг қаттиққўллигини таъкидлаган. Лекин, шундай бўлсада у жуда самарали иш кўрсатишини айтиб ўтган. Матбуот раҳбари Дилфуза Олимова бу тизимда кеч соат 00:00гача мажлислар қилинмаслигини, иш вақти соат 19ларда тугашини айтган. Олимова раҳбар ишламаётган ва дангаса ходимларни шу йўл билан қўрқитган деган таҳминга келган. МИБ матбуот хизмати раҳбари эса ушбу ҳолат ўрганилишини ва текширув натижасига кўра айбдорлар жазоланишини айтди.