Тошкентдаги мактабда ўқувчиларнинг пайпоқлари текширилгани айтилмоқда. Бу ҳақда блогер Шаҳноза Соатова маълум қилди.
Унинг ёзишича, ўғлининг мактабида дарс вақтида ўқувчиларнинг пайпоқлари текширилиб, калта пайпоқли оёқлар суратга олинган. Блогер бу ЛГБТга қарши кураш деб тушунтиришганини айтмоқда. Соатова ХТВ билан алоқага чиққанини лекин вазирлик бундай топшириқ бермаганини таъкидлаган.
Блогер ҳодиса айнан қайси мактабда бундай ҳолат юз берганини очиқламаган.