Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 58 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Мирза Азизов бугун, 16 апрель куни вафот этган. Нашрнинг ёзишича, у коронавирус оқибатида вафот этгани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, Мирза Азизов 1963 йил 22 май куни Наманган вилоятининг Чуст туманида таваллуд топган. У 1999 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда эса халқ артисти унвонларини олган.