Қаршида 1,3 млрд сўмлик байроқ ўрнатилади

Қаршида 1,3 млрд сўмлик байроқ ўрнатилади
«Воха махсус монтаж сервис» МЧЖ Қарши шаҳар марказига ўрнатиладиган 62,5 метрлик байроқ тайёрламоқда. Бу ҳақда ободонлаштириш бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, байроқни тайёрлаш шаҳар админстрациясига 1,3 млрд сўмга “тушади”. Лойиҳага кўра, байроқ ўрнатилгач 2 минг метр ҳудуд ободонлаштирилади.

У ерларда газонлар, декоратив дарахтлар ва дам олиш масканлари пайдо бўлади. Бундан ташқари, байроқ ҳақида маълумот берувчи ва унинг тарихи ҳақида ёзилган гранит деворлар қўйилади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Pcity 30 апрел 2021 16:39
    va bir necha yildan keyin olib tashlanadi, harajat esa qoladi
  2. Узбекистон 30 апрел 2021 11:52
    Халк.индамагандан.сунг.хохлаган.ишини.килади.амалдорлар.биттаси.сарой.курдиради.бошка.амалдор.кизига.хориждан.доктор.олиб.келиб.даволатади.бошаки.испанияга.бориб.вилласида.дам.олади.окибат.хаммаси.халкди.бошига.
  3. Али 30 апрел 2021 00:08
    Шахримизда 1-2-синфдаги болакайлар магазинлардан хатто нон угирлаб ейишаётганини эшитяпман.Уйда нон хам йук дейди.Шулар байрокни куриб унга мехри ортадими.
  4. Шер 29 апрел 2021 21:32
    Эссиз шунча пул пулни ишлаб топмаган шунака йук киладида
  5. Носиржон 29 апрел 2021 19:54
    Шу пуга кайсики бир куча йоки газлашмаган махаллага газ тортиб беришмайдими. Умуман бу рахбарларни томида криша борми ёки иссик уриб кетдиёв.
  6. Реалист 29 апрел 2021 15:59
    «Наврўз» қабуллар уйи ўтган йили 20млярд сўмга ремонт қилиниб,бу йил бузиб ташланди.
    Энди 1,3 млярдга байроқ ўрнатиляпти.Ўзбекистон шунақа бойми,ташқи қарз 30 млярд доллар бўлди-ку.Хукумат тепасида соғ одам қолмаган шекилли.Қўғирчоқ партиялар нега жим,халқ қийналиб турганда бундай хашаматни кераги йўқ деб чиқмайдими?Бюджет пулларини хавога совуриш-ку бу.Бу мамлакатни коррупция емириб тугатади. Тролларимиз қани,нимага мақташмаяпти?
    1. Дангал 29 апрел 2021 17:29
      Реалист,
      Тушиб колайлик поезддан стоп кранни тортинг
    2. Реалист 29 апрел 2021 19:14
      Аниқлик киритаман.Троллар-бу кимларнингдир буйруғи билан,
      мақтаб ёки қоралаб чиқувчи ёлланган гурухлар.1..2 йил бурун чиққан шунақа гурухлар,ёшлар иттифоқидан,яна Тошкентдаги қайсидир ОТМ студентлари.
      Бу ерга хам кириб туришади баъзида,асосан президентни мақташади,мазмуни бир хил,
      ёзиш стилидан билинади бари ёшлар,кўп хато ёзишади.Уларда фикр йўқ,буйруқни бажаришади холос,зомби.
  7. Aziz 29 апрел 2021 13:09
    Undan shu pullarni yetimlarga qiynalgan beva bechoralarga tarqatmaydimi
  8. Javod 29 апрел 2021 12:54
    Essiz shuncha pul

    Essiz shuncha pul
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қаршида 1,3 млрд сўмлик байроқ ўрнатилади