Тошкентдаги эҳсон қутиларидан бирига номаълум шахс 50 минг доллар ташлаб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтга ўрнатилган эҳсон қутисида бир неча оқ конвертлар аниқланган. Уларнинг ичида эса умумий ҳисобда 50 минг доллар бўлгани айтилмоқда.
Пуллар сўмга ўгирилган ва қутидаги қолган пуллар билан ҳисоблаганда 564 120 000 сўм бўлган. Ушбу пуллар «Эзгу Амал» хайрия жамғармасига ўтказиб берилган. Мазкур жамғарма саратон касалига чалинган болакайларга ёрдам беради.