Ўзбекистондаги савдо мажмуаларида болалар учун сифатсиз тагликлар сотилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтда сотилаётган «Paddlers» маҳсулоти белгиланган стандартларга жавоб бермаган. Яъни, ушбу тагликлар «тескари ютилиш» кўрсаткичи бўйича мувофиқ эмас деб топилган.
Агентликнинг маълум қилишича, ушбу маҳсулот Туркияда ишлаб чиқарилади. Унинг импортини чеклаш бўйича Божхона қўмитасига маълумот киритилган.