Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Рустам Қосимов оғир касалликдан сўнг вафот этган.
Маълумот ўрнида, Рустам Қосимов 2004 йил майидан 2008 йилгача Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлган, 2004 йил октябридан бир вақтнинг ўзида бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2009-2011 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ректорлик қилган. Қосимов айни бир вақтнинг ўзида Халқаро ислом академияси ректори вазифасида ҳам ишлаб келаётган эди.