Йил оҳиригача хусусий тиббиёт муассасалари коронавирус касаллигига чалинганларга тиббий ёрдам кўрсатади. Ушбу қарор коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси томонидан қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 1 сентябргача хусусий клиникалар ушбу диагноз билан зарарланганларни қабул қилиши мумкин эди. Бу сафар рухсатнома 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати томонидан хабар қилинди.
Лекин, тиббий муассасалар даволаш, ПЦР тест ва экспресс тестни амалга ошириш, даволаш бўйича доимий ҳисоботларни бериб бориш ҳамда санитар талабларга қатъий амал қилиш каби қатор талабларни амалга оширишга мажбурлар. Аввалроқ ушбу нормаларни бузган клиникалардан ССВ томонидан лицензиялари олиб қўйилган эди.