Тошкентда 28 ёшли қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1993 йилда туғилган Юлдашева Дилором Эргаш қизи шу йил 4 март куни соат 11.00да Учтепа тумани, Хуршид махалласидаги иш жойидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Қизнинг бўйи 165-170 см, ўртача гавдали, сочи узун жигарранг. Ўша куни қўлида оқ рангли аёллар сумкаси бўлган. Унинг эгнида қора капишонкали куртка, қора шим ва қора рангли кроссовка бўлган.
Бошқарма қиз ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан 102 рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.