Видео: Тошкентда пропискаси йўқлиги учун ҳомиладор аёлни туғруқхонага қабул қилмаган тиббиёт ходимлари ишдан кетди

Видео: Тошкентда пропискаси йўқлиги учун ҳомиладор аёлни туғруқхонага қабул қилмаган тиббиёт ходимлари ишдан кетди
Ижтимоий тармоқларда ҳомиладор аёл туғруқхонага қабул қилинмагани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.

Маълум бўлишича, шу йил 29 апрель куни 2000 йилда туғилган ҳомиладор аёл туғруғи яқинлашгач Тошкент шаҳар 1-сонли туғруқ комплексига келган. Лекин аёл Самарқанд вилояти, Иштихон туманида доимий рўйхатда тургани учун шифохонага қабул қилинмаган ва унга ҳозирда яшаб турган ҳудуди – Янгийўл туманидаги шифхонага ёки Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникасига бориш тавсия қилинган. Шундан сўнг аёлнинг турмуш ўртоғи тез ёрдам чақириб, Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникасига аёлини олиб борган ва ўша ерда унинг кўзи ёриган. Аёлнинг аҳволи яхши бўлгач ва боланинг саломатлиги жойидалигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг уларга 3 май куни жавоб берилган. Тармоқларда аёлнинг кўзи ёриш арафасида бўла туриб Тошкент шаҳар 1-сонли туғруқ комплексига қабул қилинмагани акс этган видеонинг кенг тарқалганидан сўнг эса ССВ вазири бу бўйича тезкор йиғилиш ўтказган.

Йиғилиш натижасига кўра Тошкент шаҳар ССБ бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари Р.Ҳаитбоева, туғруқ комплекси бош шифокори Р.Олимжонова ишдан олинган. Шунингдек, вазифасини сидқидилдан бажармаган бир қатор ходимларга ҳам тегишли чоралар кўрилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Pcity 12 май 2021 16:07
    nima u odam emasmidi? nega o'z yurtimizga begonamiz?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Видео: Тошкентда пропискаси йўқлиги учун ҳомиладор аёлни туғруқхонага қабул қилмаган тиббиёт ходимлари ишдан кетди