Ўзбекистонда россиялик овчи «Қизил китоб»га киритилган айиқни ўлдирди. Бу ҳақда «Ekologuz» канали хабар қилди.
Маълум бўлишича, Россия фуқароси Широков Е.П. шу йил 3 март куни «Қизил китоби»га киритилган 2 та Тяньшан қўнғир айиғини отиш учун рухсатнома олган. Унга берилган рухсатномада Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг имзоси борлиги маълум бўлди. Овчи ҳозирча Бўстонлиқ туманида 1 та айиқни ўлдирган. Унда яна яна биттасини ўлдиришга рухсатнома бор.
Хабар қилинишича, россиялик овчи айиқни ўлдиргач у билан суратга тушишга ҳам улгурган. Экология қўмитаси ҳозирча бу бўйича муносабат билдирмади. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, юртимизда бу каби айиқлар 150 дона атрофида қолган.