Ўзбекистонда шаҳар ҳудудида автомобиль тезлигини 50 км/соат қилиб белгилаш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда шаҳар ҳудудида автомобиль тезлигини 50 км/соат қилиб белгилаш таклиф этилмоқда
Mening Fikrim порталига транспортларнинг ҳаракат тезлигини чеклаш бўйича петиция жойлаштирилди. Ҳужжатга кўра, муаллиф йўл ҳаракати қоидаларининг амалдаги талабларига ўзгартириш киритишни таклиф қилган. Хусусан, шаҳар ҳудудида тезликни 50 км/соатгача, мактаб, боғча, шифохона ва бошқа ижтимоий объектлар ҳудудида эса 30 км/соат қилиб белгилаш таклиф қилинган.

Муаллифнинг келтиришича, автомобиль қуйидагича тезликда келиб пиёдани урса

50 км/соатда – 80 фоиз,

40 км/соат тезликда – 40 фоиз

30 км/соат тезликда – 13 фоиз пиёдалар вафот этади. Бу ЖССТ томонидан келтирилган статистик маълумот экани таъкидланган.

Ушбу маълумотларга кўра, агар автомобиль 30 км/соат тезликда келиб урса кўп ҳолатда пиёда тирик қолади ва оддийгина тан жароҳати олади. Шунингдек, автомобиль 50 км/соат тезликда ҳаракатланса аянчли ҳолат кузатилиши мумкинлиги таъкидланди.
Мазкур ҳужжат кейинчалик тасдиқланиши учун 3 ой давомида камида 10 мингта овоз йиғиши керак. Уни кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилот билан қарор қабул қилиш вақти эса 60 кунни ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбек 15 май 2021 12:55
    МАКТАБ ВА БОЛАЛАР БОҒЧАЛИ ЁНИДА РАДАР ЎРНАТИБ БЕРГАН ВА ТУШГАН ПУЛИНИ ШУ МАКТАБ ЁКИ БОЛАЛАРГА ХАЁРИЯ ҚИЛГАН ИНСОНЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАРГА РАХМАТ ДЕГАН БЎЛАРДИМ.
    1. Дангал 16 май 2021 11:39
      Узбек,
      Маладес
  2. Ман 15 май 2021 08:35
    Одамларда хайдовчилик маданияти паст.Кичик кучаларда хам ховликиб тез юраётганларни хар куни учратамиз.бундайларни конун билан тузатмаса халкни ахволи нима болади.Кучаларда пиёдаларга сукиниб кетишларига нима дейсиз.
  3. Салох 14 май 2021 08:30
    Автомобил агар секин юрса мотор куп айланади бунинг натижасида экология тезрок бузилади ва бензин куп Сарф булади ,фарки йук автоматами йуки механиками. Хамма мутахасислардан ва куп профессионал хайдовчилардан фикр олиш керак . Илгари тезлик 60 км/с Эди .Шу Билан бирга Хамма автога тормоз учун АБС тизимини жорий этиш керак. Яхшилаб фикрлаш керак фарани куни келмасин танин . Мен 60 дан паст килиш тугри эмас деган фикирдаман.
  4. Делфин 12 май 2021 22:17
    Барака топгурлар факат тезлик хайдовчиларга осилавермасдан йул усти куприклар.ер ости тунелар жа бумаса йуловчилар утиш светафорлари урнатилса булиб турибдику.халкнинг пулини шилишнинг бошка йули колмадими е.
  5. Улуг 12 май 2021 20:50
    Бу туршда пропка буп кетади бу таклиф радар татбркорларга утгандан кейин шу карор чикмокчи махсат аник.
  6. Анвар Мирзо 12 май 2021 20:08
    Шундоғам кўп "пробка"лар яна ҳам кўпайишини ҳеч ким ҳисобга олмайдими. Бу ерда менимча йўлларнинг ўтказувчанлигини, уларнинг кенглигини кўпайтириш ҳисобига ошириш керак, тезликни камайтиришга эмас.
  7. Mer 12 май 2021 19:38
    Машинада юрини нима кераги бор унда. Велосипед ундан тезрок юрадику. 99% одам улмайди.
    от аравага кайтамизми?
    Яхши тарафи эшак камрок суйилади...
  8. Азик 12 май 2021 17:56
    Имкони булса шахар худудида 40 км/соат ва болалар богчалари ва мактаблар якинида 20 км/с килиб белгилаш керак ва албатта буни катъий назорат килиш керак.Чунки хозир машина бошкараётганларни 99 % йул белгилари бу реклама щити ёки яна нимадир деб уйлайди буни истаган йулда туриб кузатиш мумкин.Огохлантирувчи белгиларга умуман эътибор беришмайди.
  9. Узбек 12 май 2021 15:14
    Мактаблар олдида радар ва видео камера урнатиш керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда шаҳар ҳудудида автомобиль тезлигини 50 км/соат қилиб белгилаш таклиф этилмоқда