Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 6 май куни соат 20:00ларда Жизззах шаҳар ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари 2 минг доллар пора билан қўлга тушди. Мансабдор шахс олган пулини Жентрасининг юкхонасига ташлаб қўйгани аниқланган.
У қурилиш соҳасида тендерлардан ноқонуний тарзда манфаати йўлида фойдаланишга ҳаракат қилган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 210 моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.