Аввалроқ россиялик овчи Ўзбекистонда, аниқроғи Бўстонлиқда туманида Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган Тяншан қўнғир айиғини отиб ўлдиргани ҳақида ёзган эдик. Унда Экология қўмитаси раҳбари ушбу овчига камёб айиқни ов қилиш учун рухсатнома бергани айтилган эди.
Ўша ҳодиса юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан изоҳ берилган. Унда россиялик овчининг хатти-ҳарактлари қонуний экани маълум қилинган. Шунингдек, овчи ёввойи ҳайвонни овлаш учун пул тўлагани ҳам айтилган.
Таъкидлаш жоиз, овчи ҳозирча битта айиқни ўлдирган. Унда яна биттасини овлашга рухстнома бор.