Бугун, 13 май куни Тошкент метросида яна бир ҳодиса юз берди. Йўловчилар 30 дақиқа метрони кутиб қолди ва тескари йўналишда ҳаракатланиб, Амир Темур ҳиёбони метро бекатигача олиб борилди.
Маълум бўлишича, соат 10.30дан 11.00гача метрода техник-профилактика ишлари олиб борилган ва ушбу сабабга кўра йўловчилар кутиб қолиб, улар тўпланган.
Ушбу вақт оралиғида поездлар Сергели йўналишининг “5-бекат”дан “Aмир Темур хиёбони” бекатигача график асосида ҳаракатланиб, “Aмир Темур хиёбони” бекатидан “Буюк Ипак йўли” бекатигача бир тарафлама ҳаракатланган.
Ҳозирда метро ўрнатилган тартибда ва ҳаракат жадвалига асосан ҳаракатланаётгани маълум қилинди.