Кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Видеода эркак болалар устидан пул сочаётгани акс этган эди. Маълум бўлишича, эркак биз таҳмин қилганимиздек болаларга шу йўл билан ҳайитлик бераётган бўлган. Вилоят ИИБнинг хабар қилишича, ҳодиса Ургут туманида содир бўлган ва ундаги эркак 30 ёшли «Вағашти» маҳалласида яшовчи Н.Ж. экани аниқланган.
Эркак қилган ишидан чин дилдан пушаймон эканини айтган. Унинг қариндошлари ва у билан профилактик суҳбат ўтказилган ва эркакка маъмурий баённома расмийлаштирилган.