Шу йил 14 май куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Учтепа туманига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев тумандаги Тепақўрғон маҳалласига бориб, у ердаги аҳоли билан учрашди ва уларнинг ҳаёти билан танишди. Кун нашрининг хабар қилишича, Президент маҳаллада туманнинг 11-мавзесида яшовчи йигит билан учрашган ва учрашувда йигит кутилмаган илтимос билан чиққан.
Фуқаро давлат раҳбаридан қучоқлашиб кўришишни илтимос қилган ва Мирзиёев ушбу илтимосни ерда қолдирмай уни қучқолаган. Мазкур ҳолат акс этган видеолавҳада йигит ҳаяжондан йиғлаб юборганини кўриш мумкин.