Бу йил Тошкентда 29 мингдан ортиқ ўқувчи 11-синфни тамомлайди, дея хабар қилди Дарё нашри.
Маълум бўлишича, битирувчиларнинг 24 мингдан ортиғи Ўзбекистондаги ОТМда ўқишни ният қилмоқда, 1700дан ортиғи касб-ҳунар коллежлари ва техникумларда ўқимоқчи ва 2000дан ортиғи мактабни тамомлагач, ишлаш ниятида.
Нашрнинг ёзишича, пойтахтдаги 400дан ортиқ битирувчи хориж ОТМларида ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш ниятида. Шунингдек, 274 нафар битирувчи ҳарбий хизматга бориш истагида экани таъкидланмоқда. 57 нафар ногиронлиги бор битирувчи билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.