Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида мансабдорлар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида порахўрлар ушланган. Хусусан, Наманганда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида юқори лавозимда ишловчи шахс Чортоқда яшовчи фуқарога Янгиқўрғон туманидан 10 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилиб, ҳоким қарорини чиқартириш учун 10 минг доллар сўраган. Мансабдор пулларни олаётганда ушланган ва ушбу пулларни Янгиқўрғон тумани хокими ўринбосарига беришини айтган. Тадбир давом эттирилиб Наманган шаҳрида ҳоким ўринбосари 10 минг долларни олаётганда ушланган.
Шунингдек, Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори МЧЖ таъсисчисидан 3,5 минг доллар олаётганда қўлга олинган.