Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон боғида ёш йигит Алишер Навоий ҳайкалига тупурди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда тарқатилди.
Маълум бўлишича, фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган ва унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига (майда безорилик) кўра маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Иш судга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир самарқандлик йигит Алишер Навоий ҳайкали устидан кулгани учун жазоланган эди.