Россиялик овчи Е.П. Широков Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган яна бир қўнғир айиқни овлай олмайдиган бўлди. Сабаби унга берилган рухсатнома қайтариб олинган.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакилининг маълум қилишича, жамоатчилик эътирози ҳамда қонун устуворлигидан келиб чиққан ҳолда овчига иккинчи айиқни отишга рухсат берилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қўмита раиси Алишер Мақсудов россиялик овчига иккита айиқни отишга рухсат берган эди. У айиқларнинг бирини отиб ўлдиргандан сўнг жамоатчилик кескин норозилик билдирди.