Пахтачи тумани ИИБ ЙҲХБ раҳбари Мақсуд Тоғаевга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Бунга сабаб шу йил 8 майда раҳбарнинг автомашинаси бошқа бир автомобиллар ҳаракатланиши учун йўлни тўсиб қўйгани бўлди. Ҳайдовчилардлан бири унга ва бошқа автомобилларга йўлни очиш учун раҳбарнинг машинасига қарата “сигнал” чалган. Шундан сўнг эркакнинг транспорт воситаси жарима майдончасига олиб борилган.
Ушбу иш доирасида Мақсуд Тоғаевга нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев хабар қилди.