Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 21 ёшли Севара автомашина олиб қочди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 10 май куни Оққўрғон туманида Азамат исмли шахс Ласеттини 21 ёшли Севарага қолдириб, ўзи суғурта полисини янгилаш мақсадида бинога кириб кетган. Азамат қайтиб келганда машина ҳам қиз ҳам жойида бўлмаган. Шундан сўнг у ҳуқуқ тартибот органларига хабар қилган.
Тезкор тадбир давомида машинани Севара олиб қочгани маълум бўлиб, қиз Ласеттини Тотувли маҳалласида бошқариб кетаётганда ушланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.