Андижон вилояти ҳокимлиги ҳудудда 5 ойлик келинчакнинг зўрлангани билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдирди.
Муносабатда ҳолат шахсан ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов назоратида экани маълум қилинган.
Мазкур жиноятни содир этган жиноятчилар ўз қилмишлари учун қонун олдида албатта жавоб беришини маълум қиламиз, – дейилади ҳокимлик томонидан эълон қилинган муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида келин бўлиб тушганига 5 ой бўлган аёл зўрлангани ва ушбу ҳодиса юзасидан 6 нафар эркак гумонланаётгани ҳақида хабар берган эдик.