Тошкент шаҳрида 26 ёшли қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган Кузнецова Виктория Сарваровна шу йил 4 май куни Сергели тумани, Учувчилар шахарчасидаги уйидан соат 21:30ларда чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Бошқарманинг маълумотига кўра, ўша куни унинг эгнида кул ранг футболка, қора жинси шим, оёғида кроссовка бўлган. Қизнинг бўйи 165-170 см, ўртача гавдали, сочлари эса қора.
Қиз ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан 102 рақамига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.