Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари маҳалла раисини ҳақоратлаб, калтаклади. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳоким ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент вилоятидаги Оққўрғон тумани Уста Нормат маҳалласида, ота уйида маҳалла раиси Алишер Икромовни сўкиб, калтаклаган. Вазирликнинг ёзишича, Икромов ўзининг хизмат вазифасига алоқадор бўлмаган, умуман бошқа бир масаланинг бажарилмаганлиги учун калтакланган.
Вазирлик ҳолатни назоратга олган ва тафсилотлар ўрганилмоқда.