Аввалроқ Самарқанд вилояти Пахтачи туманида ИИБ ЙҲХБ раҳбари автомашинасига “сигнал” чалган ҳайдовчининг автомобили асоссиз равишда жарима майдончасига олиб борилгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, ўша ҳодиса тегишли тартибта ўрганиб чиқилган ва ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори катта лейтенант М.Тоғаевга ҳайфсан, ЙПХ инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга танбеҳ интизомий жазоси берилган.
Шу билан бирга, туман ИИБ раҳбарининг хатти-ҳаракатлари «Интизомий кенгаш»да кўриб чиқилади.