Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида пора олиш билан боғлиқ ҳолат кузатилди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, туман Давлат солиқ инспектори Б. Ж. ва фермер хўжалиги раҳбари Х. Б.лар ўзаро тил бириктириб, фуқародан 13 минг доллар ишлаб олмоқчи бўлган. Улар павловния дарахтини экишни режалаштирган тадбиркорга 15 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб, юқорида айтилган пулни талаб қилган. Улар айтилган пулларни олаётганда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.