Тошкент шаҳрида аёллар эркакни шарманда қилиш билан қўритиб, 8 минг доллар талаб қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Гап шундаки, фуқаролар Г.Ю. ва Н.И.лар фуқаро Ш.нинг фото ва видеоларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган. Аёллар ушбу ишни қилмаслик учун эса ундан 8 минг доллар сўраган. Улар айтилган пулларни олаётганда ушланган.
Ҳолат юзасидан аёлларга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.