Ўзбекистонда мактаб битирувчилари олий таълим муассасасига кириш учун алоҳида имтиҳон топширмайди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мактаб, академик лицейлар битирувчиларининг якуний давлат имтиҳонларини кириш тест синовларига тенглаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тартибни жорий этиш бўйича таклиф тегишли органга юборилган.
Бобоевнинг қўшимча қилишича, ўқишни аввалроқ битирган абитуриентлар учун кириш тест синовлари алоҳида ўтказилади. Шунингдек, якуний давлат имтиҳонлари ОТМга кириш тест синовлари қандай тартибда бўлса шундай ўтказилиши ва улар мактаб томонидан эмас, балки ДТМ томонидан амалга оширилиши маълум қилинди.