Тошкент шаҳрида фуқарони ўқишга киритишни ваъда қилиб, 10 минг доллар сўраган эркак ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро М.О. бошқа бир фуқаро А.нинг жиянини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 10 минг доллар сўраган. М.О. юқори лавозимдаги танишлари орқали ушбу ишни ҳал қилишини айтган.
У пулларни олаётганда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.