Тошкентда ҳуқуқ тартибот органлари, айнан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатликлиги хизмати ходимлари «Андижон музқаймоғи» бўйича рейд ўтказди.
Ушбу музқаймоқ бу йилдан аҳоли орасида машҳурликка эриша бошлади. Музқаймоқ солинган аравачаларни шаҳарнинг исталган еридан топиш мумкин. Текширув давомида 132та контейнерда 1 тоннадан ортиқ музқаймоқ истеъмолга яроқсиз деб топилган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатликлиги хизмати вакили Феруза Хужаева текширув давомида таркибида ичак таёқчаси қўзғатувчиси ва стафилококк ауреус қўзғатувчиси аниқланган.
«Андижон музқаймоғи»нинг сифати юзасидан тортишувлар анча вақтдан буён давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу бренднинг асосчиси Андижон шаҳарилик Хикматуллох Мадрахимов экани хабар қилинган эди. Ушбу музқаймоқнинг қалбаки турлари кўпайиб бораётганлиги учун асосчига музқаймоқни бренд сифатида рўйхатга олиш таклиф қилинди.