Андижонлик 43 ёшли эркак ижтимоий тармоқларда жиззахлик аёл билан танишиб қолган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак аёл билан яхшилаб танишиб олгача, у билан ишқий мазмунда хатлашиб юрган. Шундан сўнг аёл кунларнинг бирида ёзишмаларни тарқатиб юбораман дея, “шантаж” қилган. Аёл ушбу номери орқали эркакнинг 6 млн сўмига эга чиққан. Сўнггида у 600 доллар сўраганда эркак чидай олмай, ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
Жиззахда ўтказилган тадбирда аёл 3 млн сўмни олаётганда ушланган.