Хоразмлик журналист 7 суткага қамалди

Хоразмлик журналист 7 суткага қамалди
“Хоразм ёшлари” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди. ОАВда тарқалган хабарга кўра унга Қўшкўпир тумани маъмурий ишлар судининг қарорига кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)га асосан шундай жазо тайинланган.

Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, Давлатназар Рўзметов 25 октябрь куни кечки пайт тўйда ўтирганда унга танишлари қўнғироқ қилишиб, Қўшкўпир тумани ҳокими мактаб директорлари, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарлари ва мактабгача таълим муассасалари мудирларини йиғиб пахта терими бўйича селектор йиғилиши ўтказаётганини, ҳукумат таълим ва тиббиёт ходимларини пахта йиғим-теримига жалб этишни тақиқлаганига қарамай, уларни мажбуран пахта теримига жалб этмоқчи бўлаётгани ҳақида айтишади.

“Давлатназар Рўзметов йиғилиш ўтказилаётган туман ҳокимлиги биносига кириб, мажлисда ўтирганларни қўл телефонида видеотасвирга ола бошлади, – дейди исми ошкор этилишини истамаган манба. – Буни кўрган Қўшкўпир тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Раҳимов унинг кимлигини сўради. Журналист бунга жавобан: “Мажлис очиқми ёки ёпиқми? Очиқ бўлса ўтираман, ёпиқ бўлса чиқиб кетаман”, деб жавоб берди. Шундан сўнг хоким “Йиғилиш тамом” деб ҳаммага рухсат бериб юборди”. Шундан сўнг Д.Рўзметов туман ички ишлар бўлимига олиб борилиб, жамоат тартибини бузганлик, майда безориликда айбланади ва вилоят марказидаги ҳушёрхонада бир кун сақланади. Эртаси куни эрталаб эса қўйиб юборилган.

29 октябрь куни Қўшкўпир туман маъмурий ишлар суди унга нисбатан очилган ишни кўриб чиқиб, 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинган.
Айни пайтда вилоят прокуратурасининг ҳолат юзасидан расмий ахборот тақдим этилиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фазлиддин. 30 октябр 2018 20:45
    Туйдан чикиб спиртли ичимлик ичиб боргандирда суд хам узидан узи маъмурий жавобгарликка тортмагандир. Узи кайси бир сохага эркинлик кушимча ваколат ёки ваколатини кенгайтирилса уша соха ходимлари босар тусарини билмай колишади . Уша сохани рахбарлари ходимларига камтаринликни уктириб туриши керакмикан.
  2. Кобилжон Косимов 30 октябр 2018 18:49
    Хозирги кунда хокимларнинг милиция, прокуратура, суд органларига тасири конундан четга чиккан холда бор. Бунга сабаб милиция ва прокуратура рахбарлари туман, вилоят Кенгашлари олдида хисобот, судлар эса ахборот бераяпти. Хоким бир вактни узида Кенгаш раислигидан фойдаланиб албатта узини ноконуний тасирини утказиш имкониятига эга булаяпти. Демак, конун устиворлиги эмас, хоким устиворлиги шаклланаяпти. Канча булса тезда Кенгпшларни ижро хокимияти тугридан-тугри тасиридан чикариш керак. Ана шунда конун устиворлигига караб юрамиз, ва журналистни маъмурий суд безори деб маъмурий жазога тортмайди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Хоразмлик журналист 7 суткага қамалди