Тошкент шаҳрида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Булутли ҳаво бўлиши ва шамол тезлиги 12-15 м/с.га етиши кутилмоқда.
Кечга яқин ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ўртача ҳарорат +34... +36 даража бўлади.
Пойтахт аҳолисидан автомобилларни дарахтлар ёнига қўймаслик тавсия қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда пойтахтда кучли шамол кузатилиш ҳолатлари кўпаймоқда.