Бухоро вилоятида ўзини ҳокимнинг жияни деб таништирган эркак 17 млн сўмдан кўпроқ пулни ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда Постда нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўтган йили Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида ўзини ҳокимнинг жияни дея таништирган эркак айрим фуқароларга имтиёз асосида уй олиб беришни ваъда қилган.
Шундан сўнг 32 ёшли фуқаро 10 кишининг ишончига кириб, уларни 17 млн сўмга алдаб кетди. Маълум вақт ўтгач уй ҳақида бирон бир хабар бўлавермагач фуқаролар ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Таъкидланишича, фуқароларнинг фирибгар билан учрашуви ҳокимият биносининг орқа томонида ташкил этилган. Эркак карантин талаблари сабабли улар билан шундай шароитда учрашишга мажбур бўлганини айтган.
Ҳозирда эркак суд қарорига кўра 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.