Ўзбекистонда танасини автомобиль ойнасидан чиқариб ҳаракатланган аёл жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса акс этган видеолавҳа тармоқларда тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 138-моддаси 4-қисми (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) билан баённома расмийлаштирилган.