Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида кузатилган ҳолат энди Наманган вилоятида ҳам содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги биноси олдига қўйлар ҳайдаб келинган. Таъкидланишича, “Mubosher Laziz Azizbek fayz” МЧЖга тегишли бўлган қўйлар ҳокимлик биноси олдига олиб келинган.
Улар туман ҳокимлиги томонидан озуқа етиштириш учун ер ажратилмагани учун шундай қилишга мажбур бўлгани айтилмоқда.