Бугун, 27 июнь куни ОАВда актриса Тўти Юсупова вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маданият вазирлиги ушбу хабарларни рад этди.
ОАВда Юсупова коронавирусдан вафот этгани маълум қилинган эди. Маданият вазирлиги актриса ҳаёт эканини ва ўзини яхши хис қилаётганини маълум қилган.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ актрисанинг соғлиғи билан муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумот ўрнида, Юусупова ҳозирда 85 ёшда.