Миллий тикланиш партияси раҳбари коронавирус инфекциясига қарши вакцина олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Алишер Қодиров бугун, 19 июль куни эмланди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, у вакцинанинг иккинчи компонентини қабул қилган.
Қодиров Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорликда ишлаб чиқарган — ZF-UZ-VAС2001 вакцинасини танлади. Сиёсатчи вакцинацияга “Вакцина ягона чора” деган ёзув битилган футболкада келди.