Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Сурияда террорчилик гуруҳи таркибида жанг қилаётган фуқарони қидирувга берди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, 1970 йилда туғилган Таджибоев Алишер Мухитдинович Суриядаги «Катибатуль Тавхид валь Жиход» террорчилик гуруҳи таркибида маҳаллий ҳукумат қўшинларига қарши жангларда қатнашиб келмоқда.
ИИВнинг маълумотига кўра, унга нисбатан ЖКнинг 1552-, 2442-моддалари билан жиноий иши қўзғатилган. Ушбу шахс ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан 102 рақамига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.