Ўзбекистонда мансабдорлар Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган 2 миллион доллар пулни ўзлаштирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу пуллар сохта ҳужжатлар асосида “G.B.A.” МЧЖ раҳбари, “Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали мансабдорлари, “Асакабанк” АЖ бош офиси мансабдорлари ҳамда “K.s” МЧЖнинг мансабдорлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, қўлга киритилган. Таъкидланишича, мансабдорлар банк томонидан президентнинг “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори асосида ажратилган имтиёзли кредитларни ўзлаштирган.
Шунингдек, кредитнинг қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига кредитнинг асосий қисми тўланмаганлиги натижасида 1 млн 282 минг 630 АҚШ доллари, фоиз ва пеня қарздорлиги ҳисобидан 358 минг 084 АҚШ доллари миқдорида зарар етказган.
Хабар қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилмоқда.