Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Элмира Боситхонова коронавирусга чалинган болалар ҳақида гапирди. Боситхонованинг сўзларига кўра, аввал касаллик болаларда камдан кам ҳолатларда учраган бўлса, эндиликда вазият ўзгача тус олмоқда.
Авваллари Зангиотадаги шифохонада болалар учун бўлим йўқ эди. Лекин, бугунги кунда ушбу бўлинмани очишга мажбур бўлдик. Коронавирс болаларда ҳам кузатила бошланди. Чақалоқ туғилганда ҳамма қариндошлари уни қўлига олишга ҳаракат қилади. Афсуски шу сабабга кўра ҳатто бир ҳафталик чақалоқда ҳам вирус аниқланди. Янги туғилган чақалоқни 40 кун давомида кўчага чиқармаслик одати уларни вирусдан ҳимоя қилиши мумкин, – дейди Боситхонова.