Андижон шаҳрида эркак итларни сақлаб, уларни сўйиб истеъмол қилиб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тармоқларда эркак уйида ит сақлаётгани акс этган видео тарқалган. Шундан сўнг масъуллар вазиятни ўрганган. Унинг натижасига кўра видео бир ой олдин олингани аниқланган ва фуқаро шаҳардаги маҳаллаларнинг бирида, ўз уйида итларни сақлаб келгани маълум бўлган. Уй текширилганда у ердан 12 та ит, итларнинг суяги ва гўшти аниқланган.
Фуқаро итларнинг гўштини ҳеч қаерда сотмагани, уларни ўз соғиғи учун истеъмол қилгани аниқланган. Ҳолат бўйича фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.