Ўзбекистонда маълум талабларни бажарган ресторан ва кафелар чекланган вақтдан кейин ҳам ишлаши мумкин бўлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбоновнинг сўзларига кўра, ўз жамоасини тўлиқ вирусга қарши эмлаган кафе, ресторан, чойхона ва бошқа хизмат кўрсатиш пунктларига соат 20:00дан кейин ҳам ишлашга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, махсус комиссия қарорига кўра Ўзбекистонда кафе, ресторан, чойхона ва бошқа хизмат кўрсатиш пунктларига соат 08:00дан 20:00гача очиқ ҳавода ишлашга рухсат берилган эди.