Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов саломатлигини тиклаш учун керакли муолажаларни олаётгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, Усмонхон Алимов айни вақтда Москва шаҳрида даволанаяпти.
У ўпка-қон томир касалликлари муолажасини ўтаётгани маълум қилинди. Мусулмонлар идораси муфтийнинг ҳолати барқарорлигини таъкидлади.