Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова аввал эълон қилинган суммалар ҳали тасдиқланмаганини айтди. У ушбу рақамларга ишонмаслик кераклигини таъкидлади.
Ҳисоб-китоб бўйича тўлов-контракт миқдори балки ундан ҳам қиммат бўлиши мумкин. Чунки Янги Ўзбекистон университетига топ даражадаги олийгоҳлар ишлатадиган дастур келяпти, деди Умарова.
Агентлик раҳбари контракт суммаси 24 млн сўмдан ҳам пастроқ бўлиши мумкинлигини айтди. Бу бўйича қарор яқин кунларда қабул қилиниши таъкидланди.