Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги яширин цехда “Coca-cola”, “Pepsi” ва “Fanta” ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлимига “Coca-cola ichimligi Uzbekiston – LTD” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушган. Унга асосан туманда яшовчи М.Э.нинг уйи текширилганда яширин цех аниқланган. У ерда керакли талабларга мос келмайдиган “Coca-cola”, “Pepsi” ва “Fanta” ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлиб, ашёвий далиллар аниқланган.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 186-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.