Тошкент вилоятида “16 феврал воқеалари” бўйича айбланиб судланган 5 нафар шахснинг аппеляция шикояти юзасидан суд бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий матбуот маркази хабар қилди.
Маълум бўлишича, 5 нафар шахс 1999 йилнинг 16 февралида содир бўлган воқеада айбланиб, 3 йилга озодликдан маҳрум этилган. Уларга нисбатан ЖКнинг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) яъни давлат органи мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги бўйича айблов қўйилган бўлган.
Таъкидланишича, орадан 22 йил ўтиб ушбу шахслар судга мурожаат қилган ва шундан сўнг бугун бўлиб ўтган судда улар оқланган.