Тошкентда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси каналга чўкаётган она ва болани қутқариб қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 24 июль куни соат 17:30ларда содир бўлган. Ҳарбий хизматчи Анҳор каналига чўкаётагн она ва болани кўргач уларга дарҳол ёрдам бериб, ҳаётини сақлаб қолган.
Она ва бола шифокорлар назоратида экани ва уларнинг аҳволи қониқарли экани маълум қилинди. Ҳарбий хизматчи рағбатлантиришга тавсия этилди.